Каримов Фондининг хорижда таълим бўйича 2019 йилги грантлари ғолиблари
Суратда – Каримов Фондининг хорижда таълим бўйича 2019 йилги грантлари ғолиблари.
Келгуси икки йил давомида ушбу ўн нафар ўзбекистонлик ёшлар Европанинг қуйидаги етакчи университетларида магистратура йўналишида таҳсил оладилар: Гренобль университети (Франция), Женева университети (Швейцария), Фрайбург университети (Германия), Вроцлавски университети (Польша), Брауншвейг техника университети (Германия), Йена амалий фанлар университети (Германия), ОАВ, коммуникация ва бизнес амалий фанлари университети (Германия), Бохумдаги Рур университети (Германия).
Каримов Фондининг стипендиатлари қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё, машинасозлик, туризм, коммуникация ва жамоатчилик билан алоқалар каби йўналишларда билим оладилар.
Каримов Фонди мустақил Ўзбекистон Республикасининг асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2016 йилнинг октябр ойида Лола Каримова-Тилляева ҳамда Татьяна Каримова томонидан таъсис этилган. Иқтидорли ёшларнинг Европанинг етакчи хориж олий ўқув юртларида таҳсил олишига йўналтирилган грант дастурлари Фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан бири саналади.
Сўнгги уч йил мобайнида Каримов Фонди ўзбекистонлик 32 нафар йигит-қизга Европанинг нуфузли олий ўқув юртларида магистратура босқичида таҳсил учун грантлар тақдим этди.