Шерзод Шерматов – инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш “Умид” жамғармасининг 1998 йилги дастури стипендиати
1998-2000 йилларда дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларидан бири, Америкадаги Йел университетида магистратура дастури буйича таҳсил олди.
Ўз фаолияти давомида Шерзод Шерматов Тошкентдаги Инха университети ректори, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаб келган.
Шерзод Шерматов: «Биринчи Президентимизнинг ташаббуслари билан очилган жамғарма бўлганлиги учун, “Умид” Фондига нисбатан ишонч ўзгача бўлган, унда адолат бўлади деган фикр билан танловда иштирок этганмиз. Жамғарма оддий оила фарзандларига чет элда таҳсил олишга имконият берган. Барча синовлардан ўтганимдан сўнг, кетадиган пайтимга қадар уйдагилар ишонмаган – қандай қилиб ҳеч қандай таниш-билишсиз Америкага таълим олиш учун бориш мумкинлигига.
Ҳозир ҳаёт кўрсатиб турибдики, “Умид” Фонди орқали чет элда таълим олиб келган ёшларнинг қайсидир қисми давлат ишида, кимлардир ҳусусий секторда, ҳорижий муассасаларда, халқаро институтларда ишлаб, ўз Ватанлари, Ўзбекистоннинг ривожланишига ҳисса қўшиб келмоқдалар.
“Умид” Фонди жуда фойдали ташаббус бўлган, ва бу ишни давом эттириш керак. Мана, ҳозир Каримов Фонди томонидан мазкур иш давом эттирилаётгани таҳсинга сазовор».