Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Ўзбек адабиёти намуналарининг хорижий тилларга таржимаси - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Ўзбек адабиёти намуналарининг хорижий тилларга таржимаси

Ислом Каримов номидаги Фонд маданий-маърифий ва илмий оммабоп манбалар ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини таржима қилиш ва чоп этишга грант ажратиш орқали Ўзбекистоннинг бой маданий меросини асраш ва тарғиб этишга ҳисса қўшиб келмоқда. 

Фонд Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда атоқли ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романининг инглиз ва француз тилларига таржимасига бош-қош бўлмоқда.

Ўзбек романчилик мактабининг илк намунаси саналган мазкур асар XX аср ўзбек адабиётининг чинакам дурдонаси дея эътироф этилган. Салкам бир аср аввал ёзилган роман ҳали-ҳамон ўзбек адабиётининг энг кўп ўқиладиган асарлари сирасига киради.

Ўзбекистоннинг миллий маънавий бойлигига айланган “Ўтган кунлар” романи хорижлик ўқувчилар орасида ҳам ўз мухлисларига эга бўлса ажаб эмас. Айни чоқда, асар хориж ўқувчисини ўзбек халқининг маънавий олами, юксак бадиий тафаккури ва умрбоқий қадрият ва анъаналарига ошно этади.