Notice: Function _load_textdomain_just_in_time was called incorrectly. Translation loading for the wordpress-seo domain was triggered too early. This is usually an indicator for some code in the plugin or theme running too early. Translations should be loaded at the init action or later. Please see Debugging in WordPress for more information. (This message was added in version 6.7.0.) in /home/httpd/vhosts/fondkarimov.uz/httpdocs/wp-includes/functions.php on line 6114
Франциянинг етакчи кардиожарроҳи юрак нуқсони билан хасталанган болаларни текшириш ва операцияларни ўтказиш учун Тошкентга ташриф буюрди - ФОНД КАРИМОВА
Ислом Каримов Фонди

Франциянинг етакчи кардиожарроҳи юрак нуқсони билан хасталанган болаларни текшириш ва операцияларни ўтказиш учун Тошкентга ташриф буюрди

Куни кеча Франциянинг етакчи кардиожарроҳи – профессор Оливье Барон оғир туғма юрак нуқсони билан хасталанган болаларни ҳар томонлама текшириш ва мураккаб операцияларни амалга ошириш мақсадида Тошкентга ташриф буюрди.

Жорий йилнинг 15-21 январь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан бўлган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 70 нафар бола тиббий кўрикдан ўтади. Тиббий кўрсатмаларга кўра, юрак хасталигининг энг оғир шаклига эга болалар франциялик кардиожарроҳ томонидан операция қилинади.

Мазкур хайрия акцияси Лола Каримова-Тилляева томонидан асос солинган “Sen Yolg’iz Emassan – You are not alone foundation” Фондининг молиявий кўмаги билан ташкил этилди. Ушбу хайрия дастури доирасида Франциялик мутахассислар юрак хасталигига чалинган болаларни даволашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга 14-чи маротаба ташриф буюрмоқдалар.

“Sen Yolg‘iz Emassan” Фонди ўз фаолиятида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратади. Фонднинг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан 120 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.